“Ўзбекнефтгаз”: Ижтимоий тармоқларда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги цехда ёнғин бўйича ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда

Бош саҳифа Русский

Интернетдаги ижтимоий тармоқларда, жумладан, “Озодлик” радиосининг ижтимоий саҳифалари орқали “Цехдаги портлаш ва ёнғинга эски эҳтиёт қисмлар ишлатилгани сабаб бўлди...” номли мақола эълон қилинди.

Жумладан, унда “1 июль куни соат 12.50 да “Шўртаннефтгаз” заводига қарашли Пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш цехининг 5-навбат қурилмасида жойлашган турбодетандер (Rotoflow) аппаратида болтлар тирқишидан газ сизиб чиқиши оқибатида кучли портлаш ва ёнғин содир бўлди.

“Ёнғин натижасида 1 нафар завод ишчиси вафот этди, 2 нафари енгил жароҳат олди” деб расмий хабар берилди. Бу ёлғон. Ёнғинда оддий ишчи эмас, цех бошлиғи (2012–2018 йилларда завод бош муҳандиси эди) Шавкат Насимов вафот этди. Бундан ташқари, яна 2 киши ўлди деган хабар бор, – дейилади.

Афсуски, Европада фаолият юритаётган радио журналистлари воқеани ўрганмасдан (улар билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилсак-да, ёзишмаларимизга ҳеч қандай жавоб беришмади) ёнғинга болтлар сабаб бўлди деб ёлғон ахборот тарқатишмоқда.

Махсус “Ишчи гуруҳ” бир неча кундан буён ёнғин сабаблари синчковлик билан ўрганаётган бир даврда ёлғон ахборот тарқатишдан ким манфаатдор эканлиги тушунарсиздир.

Шунингдек, ушбу хабарда яна икки киши вафот этганлиги борасида мутлоқо асоссиз хабар тарқатилган.

Хабарда марҳум Шавкат Насимов оддий ишчи деб “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ёлғон ахборот тарқатилди дейилган, шу ўринда таъкидлаш керакки илк дақиқалардаёқ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев расман таъзия билдириб, ушбу ходим ҳақида, унинг билими ва малакаси ҳақида фикр билдирган эди.

Шунингдек, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан воқеа бўлган куннинг ўзидаёқ, марҳум Шавкат Насимовнинг бутун фаолияти давомида батафсил маълумот берилди.

Завод директори Шокир Жабборов “Ўзбекистон 24” канали орқали пропан-бутан аралашмаси олиш цехида эски жиҳозларни ўрнатиб модернизация қилдик деган эди – деб асоссиз маълумотлар тарқатилишида ҳам айни бир томон “мағзава” ағдаришдик кўринмоқда.

Ваҳоланки, Завод директори ўз интервьюсида маҳаллий ишчи-ходимлар ҳам ана шундай йирик инвестицион лойиҳани амалга оширилишини исботлаганликлари, хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликда бу вазифани уддалаганликлари ҳақида сўз юритган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида рўй берган ҳолат бўйича қўшимча барча маълумотлар расман эълон қилиб борилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|