“Ўзбекнефтгаз”: “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича амалга оширилаётган автоматлаштириш ва рақамламлаштириш ишлари муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 5 октябрдаги ПФ–6079-сон Фармони ижроси юзасидан бажарилган ишлар муҳокамаси бўлиб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев раислигида ўтказилган муҳокама жараёнларида Фармон билан “Ўзбекнефтгаз” АЖда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида белгилаб олинган қуйидаги устувор вазифаларнинг ижроси танқидий таҳлил қилинди.

Аввало, “Рақамли кон концепцияси” ҳисобида конлардаги технологик жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш ахборот тизими, нефть базалари вертикал ва горизонталь сиғимларининг сатҳ-ўлчагичларини ўрнатиш, назорат ва кузатиш учун автоматлаштирилган тизими, корхоналарда молиявий, хўжалик ва ташкилий жараёнларни мониторинг қилиш ва бошқаришга йўналтирилган корпоратив ахборот тизимини жорий этиш (ERP) борасида шу кунга қадар амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Бундан ташқари, акциядорларнинг дивидендлари тўловини амалга оширувчи автоматлаштирилган ахборот тизими, ташкилот ва корхоналар автотранспорт воситалари ва махсус техникаларининг ҳаракат манзили ва параметрларининг назорати ва мониторингини олиб борувчи “GPS мониторинг” автоматлаштирилган ахборот тизими қай даражада самара бераётгани бўйича ҳисоботлар тингланди.

Шунингдек, нефть ва газни қайта ишлаш саноати кўрсаткичларининг катта ҳажмларини прогноз қилиш ва таҳлил қилиш учун лойиҳаларни бошқариш, қарорларни қабул қилиш соҳаларида сунъий интеллект тизимларини қўллаш, саноат хавфсизлиги соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилишнинг ягона автоматлаштирилган тизимини яратиш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар белгилаб олинди.

Муҳокама жараёнида, Жамиятнинг Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти бошлиғи Камолиддин Қодиров Фармон билан белгилаб берилган қуйидаги вазифалар ижроси юзасидан ахборот берди.

– завод ва бошқарма конларида табиий газни тезкор ва технологик ҳисобга олувчи 700 та сарф ўлчаш асбоблари ўрнатилди, ҳамда 310 км оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди ва 32 та радио алоқа мослама антеналари ўрнатилди ва юқори тезликдаги интернет тармоғи, VPN канал билан таъминланди ва 566 та видео камералар ўрнатилди;

– конлардаги технологик жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш ахборот тизимини жорий қилиш пилот лойиҳа сифатида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилди ва ўрнатилган тартибда тасдиқланди.

Таъкидлаш керакки, Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси томонидан Республикада геология соҳасини ривожлантириш, янги нефть ва газ конларини очиш, углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш ҳамда мавжуд конларни рақамлаштириш ва моделлаштириш мақсадида ташкил этилган марказ ташкил қилинди.

Ушбу марказни ташкил қилиш учун жаҳондаги энг илғор дастурий таъминот, сервер ва компюьтерлар харид қилиниб, маҳаллий етук кадрлардан ташкил топган ёш мутахассислар жамоаси шакллантирилди ва конларни рақамли моделлаштириш ишлари йўлга қўйилди.

Устюрт регионидаги “Шарқий Бердақ”, “Қуйи Сургил” ҳамда Бухоро-хива минтақасидаги “Ижобат”, “Шўртан”, “Жанубий Тандирча” каби конлар мисолида “Petrel”, “PIPESIM”, “Techlog ва Eclipse” каби дастурлар ёрдамида конларни рақамлаштириш ҳамда кон-геологик таҳлилларни босқичма-босқич бажариш жараёнлари намойиш этилди.

Рақамлаштирилган маълумотлар асосида 100 та коннинг рақамли 3D-геологик ҳамда 10 та коннинг 3D-гидродинамик моделлари яратилди ва ҳозирда улар босқичма-босқич ишлаб чиқаришга тадбиқ этилмоқда.

Марказда ушбу тизим имкониятларидан оқилона фойдаланиш ҳамда олинган натижаларни ишлаб чиқаришга самарали тадбиқ этишни ташкиллаштириш мақсадида юқори даражада қулай шарт-шароитлар яратилган.

2020 йилда ушбу марказ мутахассислари томонидан 5200 дан ортиқ қудуқлар бўйича 350 мингдан ортиқ маълумотлар, 1300 км дан ортиқ 2D ҳамда 2500 км кв ҳажмдаги 3D сейсмик-қидирув ишларининг маълумотлари рақамлаштирилди ва ягона миллий маълумотлар электрон базасига киритилди.

Ушбу марказ ҳозирда Республикада янгидан барпо этилган нефть ва газ конларини рақамли 3D форматда моделлаштириш бўйича ягона марказ бўлиб, у энг замонавий компьютерлар, дастурий таъминотлар ва серверлар билан жиҳозланган.

“Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё комплекси, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида технологик жараёнларни бошқариш, ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилиш мақсадида, замонавий ўлчаш асбоблари ўрнатилиб, автоматлаштирилган тезкор диспетчерлик бошқарув тизими жорий қилинди.

Ушбу тизимнинг жорий этилиши йилига 70 млн куб газ (26,6 млрд сўм) ва 700 минг кВт электр энергиясини (330 млн сўм) тежаш имконини беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда харидлар ва ягона бухгалтерия йўналишларида ҳам автоматлаштириш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Жумладан, тизимдаги барча корхоналар 1C маълумотлар базаси ва конфигурациялари ягона марказлашган серверга кўчирилди, омборхоналари “1С” дастурий комплекси асосида яратилган “1С-склад” дастурига уланди.

“1С: Корхона” дастури ёрдамида электрон ҳужжатларни жўнатиш, қабул қилиш такомиллаштирилди. Молия ва ғазначилик операциялари бўлимида харажатлар учун буюртмаларни шакллантириш, буюртмалар асосида тўлов учун сертификатлар тайёрлаш, ушбу сертификатлар асосида тўлов топшириқномаларини шакллантириш ишлари автоматлаштирилди.

Харидлар жараёнини автоматлаштириш мақсадида SAP ARIBA автоматлаштирилган тизими жорий қилинди ва 1С тизимига интеграция қилинди. 1С дастурида товар моддий захираларни параметрлари ва турларини фойдаланувчи томонидан қўшиш имконияти яратилди.

Қудуқдан хомашёни қазиб олишдан қайта ишлашгача бўлган жараённи шаффофлиги таъминлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда нефть базаларда автоматлаштириш ва рақамлаштириш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Жумладан, “Кучлик нефть базаси” МЧЖ да вертикал ва горизонталь сиғимларига нефть маҳсулотлари сатҳини, ҳарорати ва солиштирма зичликларини аниқловчи назорат ўлчов воситалари ўрнатилди. Ушбу назорат ўлчов воситаларидан олинган маълумотлар махсус дастур орқали рақамлаштирилди ҳамда Жамият марказий диспетчерлик хизмати мониторига чиқарилди.

Автоматлаштирилган тизимнинг жорий қилиниши нефть маҳсулотларининг қолдиғини онлайн кўриш (ҳозирда текширувлардан кейин кўринади), талон-торожнинг олдини олиш, буғланиш ҳисобига йўқотишни камайтириш имконини беради.

Акциядорларнинг дивидендлари тўловини амалга оширувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш бўйича техник топшириқ ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги  ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУК томонидан экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулосалар олинди ва акциядорларга дивиденд тўловини амалга оширувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш бўйича марказлаштирилган маълумотлар базаси ва дастурини яратиш ишлари амалга оширилди. Ушбу тизим тест режимида ишга туширилиб, бухгалтерия ҳисоби тизими ва банк тизимлари билан интеграциялаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш керакки, тизимни жорий қилиш Жамиятнинг 50 мингдан зиёд акциядорларининг дивидендлари тўловини амалга оширувчи шаффоф ва тезкор механизмни яратиш имконини беради.

Муҳокама якунида Бошқарув Раиси томонидан масъул ижрочиларга “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси дорасида бажарилиши белгилиб берилган ишларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|