“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Расмий баёноти

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Давлат Солиқ қўмитасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий “Soliq xizmati xabarlari – Rasmiy kanal” канали орқали эълон қилинган Давлат корхоналари ҳам “обнал фирма”лар билан “сохта” битим тузган номли мақоласи юзасидан расман раддия эълон қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисининг нефть-газ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини барқарор таъминлаш борасида қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Шунингдек, мамлакат иқтисодиётига йирик солиқ тўловчи сифатида ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келаётган “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2020 йил якунларига кўра, йирик солиқ тўловчиларнинг рўйхатида тўртинчи ўринда қайд этилди.

Шу муносабат билан, “Ўзбекнефтгаз” AЖ томонидан ишлаб чиқариш фаолиятининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун очиқлик, ошкоралик, рақобат, мутаносиблик тамойиллари ва коррупцияга йўл қўймаслик асосида давлат харидлари соҳасида амалдаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилган ҳолда шартномалар тузилиши йўлга қўйилган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (электрон кооперацион портал – cooperation.uz).

“Ўзбекнефтгаз” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4664-сон Қарорига мувофиқ, “KPMG” халқаро консалтинг компаниясини жалб этган ҳолда коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизими жорий этилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ 2020 йилда шубҳали хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳеч қандай битимлар (шартномалар) имзоламаган ва Жамият ҳисоб рақамларидан уларга ҳеч қандай маблағлар ўтказиб берилмаган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари “юридик шахслар томонидан миллий валютада корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ, корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда кичик моддий-техника ресурслари, офис материаллари сотиб олади (АВ томонидан 18.04.2005 йил 1470-сон билан рўйхатга олинган).

“Ўзбекнефтгаз” AЖ корхоналари томонидан материаллар ва ускуналар корпоратив банк карталари орқали Давлат солиқ қўмитаси рўйхатига киритилган корхоналарнинг расмий чакана савдо дўконларидан сотиб олинган ва тегишли касса чеклари олинган ва белгиланган тартибда кирим қилган.

Ўз навбатида, барча сўралган маълумотлар солиқ органларига тақдим этилди, агар керак бўлса, “Ўзбекнефтгаз” AЖ давлат хизматлари органларига ҳар қандай қўшимча маълумотларни тақдим этишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган мезонларга мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ расман “Ишончли” корхоналар рўйхатига киритилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|