“Ўзбекнефтгаз”: Регенирация газини цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизимдаги корхоналарда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳсулот сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бош иншоотида жойлашган Регенирация газини цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасини реконструкция қилинмоқда. Реконструкция лойиҳасининг ҳужжатлари “ЎзЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳага асосан ускуналар тендер танловлари асосида ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан босқичма-босқич тайёрлаб етказиб берилди. Қўшимча тайёрланган 1 та адсорбер аппарати “Ўзбеккимёмаш” заводидан ва 6 та юқори ҳароратга чидамли шарли кранларни “UZPROMARM” компанияси томонидан етказиб келинган бўлиб, ҳозирда улар қурилмага ўрнатиш ва монтаж ишлари якунланмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини стандарт талаблари даражасига мослаштириш ва қурилмаларнинг газни қайта ишлаш қувватларини ошириш учун моддий-маънавий жиҳатдан эскирган газни қайта ишлаш нефть ва газ кимё аппаратлари, қувур арматуралари ҳамда жараёнларни автоматик бошқарув тизимини реконструкция қилишдан иборат.

Қурилиш монтаж ишлари бугунги кунда бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Шунингдек Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Регенирация газини цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасига қўшимча 1 дона адсорберига Россиянинг “Стерлитамакский завод катализаторов” компанияси томонидан етказиб берилган 17 тонна “NаА” турдаги цеолитини юклаш ишлари олиб борилмоқда. Натижада келгусида “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларга ўзатилаётган газнинг сифати “ОʻzDSt-948:2016” стандарт талаблари даражасида бўлиши таъминланади.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Регенирация газини цеолит ёрдамида қуритиш қурилмаси 2015 йил ишга туширилган бўлиб, регенерация газларини олтингугурт ва карбонат ангидритдан тозалаш қурилмалари (АСО-1,2)дан чиқаётган регенерация газини “NаА” турдаги адсорбенти ёрдамида намликдан тозалаш учун мўлжалланган бўлиб, йиллик лойиҳавий қуввати 2,2 млрд куб метр регенерация газини қайта ишлашга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|