March 10

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг январь-февраль ойларида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга 2022 йилнинг январь-февраль ойларида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга январь-февраль ойларида жисмоний ва юридик шахслардан жами 224 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъул мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Мурожаатларнинг 212 таси (95%) жисмоний шахслардан ва 12 таси (5%) юридик шахслардан келиб тушган бўлиб, улардан 114 таси (51%) электрон, 88 таси (39%) ёзма ва 22 таси (10%) оғзаки мурожаатлардир.

Мурожаатларда қуйидаги масалалар кўратилган:

• 85 таси (38%) ишга кириш;

• 20 таси (9%) меҳнат муносабатлари;

• 33 таси (15%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш;

• 13 таси (6%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари;

• 73 таси (32%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда 113 таси (50%) Қашқадарё, 26 таси (12%) Бухоро, 14 таси (6%) Сурхондарё, 10 таси (4%) Сирдарё, 9 таси (4%) Самарқанд вилоятлари ҳамда 13 таси (6%) Тошкент шаҳрига тўғри келишини кўриш мумкин.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг Бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 224 та мурожаатдан, 46 таси қаноатлантирилган, 142 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 2 таси рад этилган, 34 таси иш жараёнида.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 78 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 60 таси ижроси таъминланди, 18 таси кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси сайти орқали жами 3 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчасини ижроси таъминланган.

Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ расмий веб-сайтида “Онлайн-маслаҳатчи” модули фаолияти жорий этилган бўлиб, фуқароларга 139 та онлайн маслаҳатлар берилди.

Бу борадаги ишлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, ҳар ой якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот раҳбариятга тақдим этиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|