“Ўзбекнефтгаз”: Риск-сервис (шартномалари) асосида углеводородларни қазиб олиш механизми амалга оширилади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан мураккаб геологик шароитга эга ва қудуқ унумдорлиги паст бўлган конлардан қазиб олиш ҳолатларида самарали механизм сифатида маълум бўлган тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган шартномалар (кейинги ўринларда – риск-сервис шартномалари) асосида углеводородларни қазиб олиш механизми амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21 июль 2020 йилдаги 448-сонли “Тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида углеводородларни қазиб олиш механизмини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Ушбу механизм мураккаб геологик шароитга эга ва қудуқ унумдорлиги паст бўлган конлардан қазиб олиш ҳажмини кўпайтиришни рағбатлантиришга қаратилган. “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги учун эксплуатацион харажатларнинг ўсишига ва объектларни ривожлантиришнинг иқтисодий самарадорлигини пасайишига олиб келадиган мураккаб геологик шароитга эга ва қудуқ унумдорлиги паст бўлган конлардан қазиб олиш асосида белгиланган конлар бўйича инвентаризация ўтказилди.

Тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган шартномалар асосида углеводород қазиб чиқаришнинг қўлланиладиган механизми углеводород ишлаб чиқариш ва геологик-техник объектларни эксплуатация қилиш соҳасида илғор техник ечимлар ва технологияларни жалб қилиш, конларнинг инфратузилмасини яхшилаш, ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун ҳам, инвестор учун ҳам ишлаб чиқариш операциялари рентабеллигини оширишга имкон беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ компанияларини “Аузикент", “Ҳаккул”, “Бердиқудук”, “Коштепа”, “Бешқала”, “Куаниш”, “Шарқий Караил”, “Қизил-Шоли”, “Ғарби”, “Муродтепа-Атамурод”, “Ғарбий Хаккул”, “Жангуль” “Шимолий Сузма-Чаккақум”, “Жанкара”, “Шимолий Шади”, “Жебе”, “Зарабоғ”, “Увада”, “Зиробод”, “Узунчак”, “Когон”, “Хосил” ва “Капали” конларида тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида углеводород қазиб чиқаришни кўпайтириш ишлари бўйича танловида қатнашишини тамъминлаш мақсадида компаниялар рўйхатини шакллантириш учун квалификация сараланишида иштирок этишга таклиф қилади.

Эълон қилинган конлар бўйича конкурс танлови жараёнлари ҳар бир кон учун алоҳида ўтказилади.

Қўшимча маълумот учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ сайтига ташриф буюринг ёки ҳаволани кузатиб боринг.

Ҳавола қуйидагича: https://www.ung.uz/uzbekneftegaz-ru/920--ot-052-2020.html

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|