“Ўзбекнефтгаз”: “Росгеология” билан ҳамкорликда геологик ишлар олиб бориш бўйича келишувга эришилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Росгеология” АЖ (Россия) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида “Росгеология” АЖ томонига “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти, шунингдек, амалга оширилаётган трансормация жараёнлари ва бошқа ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида, “Росгеология” АЖ “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан табиий газ қудуқларини геофизик тадқиқ қилишнинг долзарб технологияларини жорий этиш, ва бу борада узоқ муддатли ҳамкорлик давом эттирилишини, коллекторни мавжуд тўйинганлигини устун орқали дивергент электр юритма (ДЭК) усули билан аниқлашни (ва бошқалар) маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, устун ўрнатилган ва ўрнатилмаган қудуқларда ғоваклик, ўтказувчанлик ва нефть ва газ тўйинганлиги каби параметрларни аниқлаш имконини беради.

Учрашувда томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича келишувларга эришдилар.

“Росгеология” АЖ ривожланган ишлаб чиқариш-техник базаси, юқори малакавий ваколатлари ва ноёб миқдордаги тўпланган геологик маълумотларга эга бўлган Россия Федерациясидаги энг йирик геологик корхона ҳисобланади.
Ҳозирда ушбу корхона Осиё, Европа, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларида фаолият кўрсатмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|