“Ўзбекнефтгаз”:“ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмаси доирасида саноат сувини қайта ишлаш масалалари муҳокама этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Пойтахтимизда жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари “ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Аввал хабар берилганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кўргазма стендида 80 дан ортиқ турдаги нефть ва газ маҳсулотлари жой олган.

Хусусан, кўргазмада “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК ва Шўртан газ кимё мажмуаси каби йирик корхоналарнинг полимер маҳсулотлари, шунингдек, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг ёқилғи маҳсулотлари ва бошқалар намойиш этилмоқда.

Кўргазманинг биринчи кунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари томонидан Россиянинг 20 дан ортиқ компания ва молия институтлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Россия Федерациясининг бир қанча вилоят ҳукуматлари делегацияси билан учрашувлар ўтказилди.

Ушбу стратегик аҳамиятга эга тадбирнинг иккинчи куни ҳам самарали учрашувлар остида давом этди.

Россиянинг “Полюс” илмий-тадқиқот институти, Франциянинг “SUEZ Water Technologies & Solutions” лойиҳалаш компанияси вакиллари “Ўзбекнефтгаз” AЖ корхона маҳсулотларининг виртуал кўргазмасига катта қизиқиш билдиришди.

Ушбу компания вакиллари билан ўтказилган учрашувда саноат сувини тозалаш ва тайёрлаш технологиясини лойиҳалаштириш, тозалаш иншоотларини қуриш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Музокаралар доирасида сув таъминоти технологияси ва чиқинди суви билан боғлиқ бўлган энг мураккаб вазифаларни ҳал қилишда технологик тажрибалар билан ўртоқлашилди.

Жумладан, аудит ва техник-иқтисодий асослаш – Дастлабки муҳандислик дизайни (FEED), синов жараёнларини қайта ишлаш ва лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишлари, таъмирлаш ва конструкция қилиш, фойдаланишга топшириш каби технологик жараёнларга оид мураккаб лойиҳалар муҳокама этилди.

Музокаралар сўнггида корхоналар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича бир қатор амалий келишувларга эришилди.

“ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида икки томонлама учрашувлар давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|