“ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги”: “Ўзбекнефтгаз” АЖ стендида Россия Федерациясининг Нижегородск вилояти билан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Россия Федерациясининг Нижегородск вилояти ҳукумати делегацияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди.

Нижегородск вилояти Россия Федерациясининг Приволжск федерал округи таркибига кириб, мамлакат марказий қисмининг энг йирик ҳудудларидан бири ҳисобланади.

Вилоят делегациясига Нижегородск вилояти губернаторининг ўринбосари А.Г. Саносян раҳбарлик қилиб, делегация таркибидан Нижегородск вилояти экспорт маркази директори С.В.Званков, Кластер сиёсати ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори Д.Г. Румянцев, шунингдек “ДРОБМАШ” ЁАЖ, “НПО Транспорт” МЧЖ, “Пром Авто гуруҳи” МЧЖ, “Борская войлочная фабрика” АЖ, “Пеппер НН” МЧЖ, “Инвест Авто” МЧЖ, “ПЦ Аксиома” МЧЖ каби корхоналарнинг раҳбарлари ўрин олган.

Бевосита “Ўзбекнефтгаз” АЖ стендида ташкил этилган учрашувда Бошқарув Раисининг ўринбосарлари А.Мустафоев, У.Ашуров, шунингдек бурғилаш, конларни ишлаб чиқариш, харидлар, маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш, бизнесни истиқболли ривожлантириш департаментлари раҳбарлари томонидан тармоқ ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Учрашувда транспорт ва логистика, корхоналарда технологик жараёнларни автоматик бошқариш (АСУТП), харидларни ташкил этиш, ишлаб чиқариш объектларини қурилиши, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш каби йўналишлардаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Нижегородск вилояти саноат корхоналари вакилларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарининг маҳсулотлар, бутловчи қисм ва материалларининг виртуал кўргазмаси катта қизиқиш уйғотди.

Музокаралар сўнггида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Нижегородск вилояти корхоналари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича бир қатор амалий келишувларга эришилди.

“ИННОПРОМ: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида икки томонлама учрашувлар давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|