“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида 328 та қудуқда капитал таъмирланди ва 296 та қудуқ эса бурғиланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ–2822 сонли ҳамда 2017 йил 11 ноябрдаги ПҚ–3373 сонли қарорларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастури” бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу Дастурга асосан углеводород конлари ҳудудида ишлатиш қудуқларини бурғилаш, табиий газ махсулотини қайта ишлаш заводларига етказиб берувчи газ қувурлари ҳамда янги технологик объектларни ишга тушириш бўйича ишларни бажариш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш ва бу орқали замонавий технологияларни тадбиқ этиш мўлжалланган.

Дастур доирасидаги лойиҳалар бўйича белгиланган тадбирларни, шу жумладан технологик объектларни қуриш ишларига ”ERIELL” ҳамда Сингапурнинг ”Enter Engineering” компаниялари бош пудратчи сифатида жалб этилган. Кўзланган лойиҳаларни амалга ошириш учун Россиянинг Газпромбанк ҳамда Хитойнинг Ипак йўли жамғармасининг кредит маблағлари жалб қилинган.

Қудуқларда қазиб чиқаришни купайтириш мақсадида маҳсулдор қатламларга термобарик-кимёвий ишлов бериш, қатламларни гидравлик ёриш орқали углеводородлар оқимини кўпайтириш бўйича замонавий усуллар ва технологиялар кенг қўлланилган бўлса, технологик объектларни қуриш ишларида ”Siemens”, ”Baker Hughes”, ”Weatherford” ва ”Алленд” каби етакчи хорижий компанияларнинг технологик қурилмалари ва дастгоҳларидан фойдаланилди.

Ҳозирга қадар Дастурнинг биринчи босқичи доирасида 296 та, иккинчи босқичида эса 95 қудуқлар бурғиланиб ҳамда мавжуд 328 та қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Газ конларидаги ҳозирга қадар ишлатилган ҳамда янгидан ишга туширилган қудуқлардан қазиб олинаётган маҳсулотларни табиий газни комплекс тайёрлаш қурилмаларига ҳамда газни қайта ишлаш заводларига етказиб бериш тизимидаги қувурларнинг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида, биринчи боқичда 400 км дан ортиқ, иккинчи босқичда эса 92,5 км узунликдаги турли ўлчамли газ қувурлари ишга туширилди.

“Сомонтепа” сиқув компрессор станцияси, “Арслон” конида газни комлекс тайёрлаш қурилмаси, Ғарби конида мини компрессор қурилмаси, “Газли” газни қайта ишлаш заводидаги газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 6-тармоғи, “Учқир-Газли МГҚБ” Д-1020 мм 46,3 км газ қувури қурилиши ҳамда “Учқир” газ сиқув компрессор станцияси, ва сиқув компрессор станцияси кириш-чиқиш газ қувурлари қурилиши каби объектлар ишга туширилди.

Жорий йилнинг февраль-март ойларида “Алан” ва “Зеварда” сиқув компрессор станциялари ишга туширилди, “Денгизкўл” сиқув компрессор станциясини қурилиш-монтаж ишлари эса давом этмоқда.

Дастурда белгиланган барча лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш орқли конлардан углеводород хомашёсини қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсад қилинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|