April 4

“Ўзбекнефтгаз”: “Аи-80” маркали автобензиннинг истеъмолчиларга етказиб берилиши бўйича РАСМИЙ АХБОРОТ

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган “Аи-80” маркали автобензин Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси орқали реализация қилинмоқда.

Хусусан, 28 март – 1 апрель (душанба – жума) кунлари биржа савдоларига АИ-80 маркали автобензин жами 10 740 тоннани ташкил қилди (шундан кунлик камида 50 % кичик лотларда).

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси маълумотлари асосида ҳафта давомида Аи-80 маркали автобензиннинг ўртача нархи 8 090 минг сўм / тонна (ёки 6 223 сўм / литр), минимал – 7 636 минг сўм / тонна (5 874 сўм / литр), максимал – 8 860 минг сўм / тонна (6 815 сўм / литр)ни ташкил қилди.

Кунлар кесимида:

28 мартда ўртача нарх 8 048 минг сўм / тонна (ёки 6 190 сўм / литр), минимал – 7 835 минг сўм / тонна (6 027 сўм / литр), максимал – 8 786 минг сўм / тонна (6 759 сўм / литр);

29 мартда ўртача нарх 8 082 минг сўм / тонна (ёки 6 217 сўм / литр), минимал – 7 607 минг сўм / тонна (5 852 сўм / литр), максимал – 8 844 минг сўм / тонна (6 803 сўм / литр);

30 мартда ўртача нарх 8 115 минг сўм / тонна (ёки 6 242 сўм / литр), минимал – 7 543 минг сўм / тонна (5 803 сўм / литр), максимал – 8 954 минг сўм / тонна (6 888 сўм / литр);

31 мартда ўртача нарх 8 128 минг сўм / тонна (ёки 6 252 сўм / литр), минимал – 7 549 минг сўм / тонна (5 807 сўм / литр), максимал – 9 045 минг сўм / тонна (6 957 сўм / литр).

1 апрельда ўртача нарх 8 074 минг сўм / тонна (ёки 6 211 сўм / литр), минимал – 7 593 минг сўм / тонна (5 841 сўм / литр), максимал – 8 671 минг сўм / тонна (6 670 сўм / литр).

Таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тузилган “Ишчи гуруҳ” томонидан “Аи-80” маркали автобензиннинг АЁҚШлар орқали истеъмолчиларга етказиб берилиши доимий равишда ўрганилмоқда.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқариш захиралари мавжуд бўлиб, олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишлар натижасида маҳсулот тўлиқ қувватларда қайта ишланмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|