November 20, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ички коррупцияга қарши курашиш чораларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимда мавжуд бўлган коррупцион ҳолатларни бартараф этишга асосий эътибор қаратилиб, корхона ва ташкилотларда молиявий қонунбузилиши ҳолатлари билан боғлиқ профилактик тадбирларни кучайтириш, коррупцияга оид ҳар қандай ҳолатларни олдини олиш, шунингдек, комплаенс назорати тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилиши шарт бўлган қатъий вазифалар белгилаб олинган.

Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида коррупцияга қарши муросасизликнинг янгича тизими - компания ва ташкилотларда ички коррупцияга қарши курашиш чораларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи “комплаенс назорат” тизимига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда заводнинг комплаенс бўйича катта инспектори З. Сатторов томонидан коррупцияга қарши кураш сиёсати ва комплаенс назорат тизими фаолияти тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Ўқув-семинарида корхонанинг йўналишлар бўйича директор ўринбосарлари, бош мутахассислар, бўлим, цех, хизмат бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этишди. Тренинг давомида иштирокчиларга кўргазма материаллар тақдим қилинди.

Иштирокчилар коррупцияга қарши курашишнинг долзарблиги, коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимининг ривожланиши, шунингдек жамиятда тасдиқланган Контрагентларни текшириш йўриқномасига кўра, Контрагентларни очиқ маълумотларда текшириш тартиби билан танишишди.

Семинар савол-жавоб шаклда бўлиб ўтди, унда барча иштирокчилар ўқув жараёнига жалб қилинди, манфаатлар тўқнашувини бошқаришнинг намунавий мисолларидан фойдаланилди, уларнинг билимлари мустаҳкамланди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|