“Ўзбекнефтгаз”: 482 та Фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчаларни хусусий мулк сифатида сотишга қарор қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4388-сонли қарори билан белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан яна бир қарор қабул қилинди. Мазкур қарор ўзида Фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчаларни яна оптималлаштириш, уларни тадбиркорлик субъектларига аукцион савдолари орқали сотиш, шартнома асосида ижарага бериш ва фаолиятини давом эттириш чоралари кўриш, яъни, мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда баҳолатиш ва экспертиза масалаларини ўз ичида қамраб олган.

Унга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги нефть маҳсулотларини сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга тегишли 482 та фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчаларни (ФЁТШ) хусусий мулкка сотиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Бошқарув раисининг ушбу қарорга келишига қуйидаги омиллар сабаб бўлди:

Биринчидан, ФЁТШлар хизмат кўрсатаётган ҳудудларнинг аксариятида Кластерлар ташкил этилган бўлиб, улар ёқилғи мойлаш маҳсулотлари билан ўз-ўзларини таъминлаш тизимига ўтказилганлиги ва натижада ушбу ҳудудлардаги ФЁТШлар фаолиятига эҳтиёж қолмаган.

Иккинчидан, эҳтиёж йўқлигидан ишламаётган ФЁТШларнинг бино-иншоотларининг эскириши, нураши, сиғим ва технологик қувурларда маҳсулот бўлмаганлиги сабабли уларнинг коррозияга учраши, бўш турган объектларга нисбатан оширилган солиқ тўлови натижасида тўловчанлик қоблиятининг пасайиш эҳтимолини пайдо қилмоқда.

Куни кеча ушбу қарор “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тегишли департаментлари бошлиқлари ҳамда нефть маҳсулотларини сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилиниб, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича тегишли кўрсатмалар ва тушунчалар берилди.

Фермерларга ёқилғи тарқатиш шоҳобчаларини сотишни янада жадаллаштириш мақсадида жорий йилнинг 24 мартида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисини томонидан қабул қилинган қарорга кўра, ФЁТШларни савдога қўйиш нархини қадам-бақадам пасайтириш механизмини қўллаш бўйича комиссия ташкил этилади. Савдога қўйиш ишлари ушбу Комиссиянинг қарорига асосан амалга оширилади. Ушбу комиссия томонидан дастлаб қўйилган нархни ҳар савдода 10 фоиздан тушириб борилиб, 50 фоизгача пасайтирилган, лекин оммавий савдоларда сотилмай қолган ҳолларда ФЁТШлардан келryсида самарали фойдаланиш бўйича (демонтаж ёки консервация қилиш) тегишли таклифлар киритади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|