October 21, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Навоий нефтбаза”сининг ёш ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, акциядорлик жамият тизимида ишлаётган ёшларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини ошириб бориш, бу борада билимли ва салоҳиятли ходимларга иқтидорини намоён этишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиш борасида қатор чора-тадбирлардан иборат дастур ишлаб чиқилган.

Маскур дастур доирасида ёш кадрларда илмни қадрлаш, билим олишга интилишини кучайтириш мақсадида, “Заковат” интеллектуал ўйинига страт берилганлиги ҳақида хабар берилган эди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Навоий нефтбаза” МЧЖ да ҳам Ёшлар иттифоқи Навоий вилоят кенгаши билан ҳамкорликда жамиятнинг ёш ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Унда “Навоий нефтбаза” МЧЖ ва унинг филиаллари ходимларидан иборат 4 та жамоа иштирок этди. Ўйин натижаларига кўра, “Навоий нефтбаза” МЧЖнинг Қизилтепа филиали жамоаси фахрли 1-ўринни, Хатирчи филиали 2-ўринни ва Навоий нефтбазаси 3-ўринни эгаллади.

“Заковат” интеллектуал ўйини жамиятда фаолият юритаётган ёш мутахассисларнинг ижтимоий сиёсий ва хуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш, илмга бўлган қизиқишларини оширишда мухим аҳамиятга эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|