“Ўзбекнефтгаз”: Ёшлар лидерлик маҳоратини шакллантириш бўйича ўтказилган ўқув курсининг сертификатларига эга бўлишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш, уларнинг манфаатини ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш ва лидерлик маҳоратини шакллантириш бугунги кундаги долзарб масаладир.

Давлатимиз раҳбарининг ёшларга оид сиёсатини қўллаб-қувватлаш, нефть ва газ соҳаси тизимида устувор вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ёшларда бошқарувчанлик қобилияти, етакчилик кўникмаси ҳамда лидерлик маҳоратини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Ушбу тадбирлар доирасида акциядорлик жамиятида фаолият юритадиган ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида Ёшлар етакчиларининг лидерлик маҳоратини шакллантиришга қаратилган ўқув-семинар курслари ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти бошчилигида ушбу курсларни тамомлаган фаол ёшларни сертификатлар билан тақдирлаш маросими ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори А.Жалилов ҳамда ўқув бўлими бошлиғи Н.Аббосовлар ҳам иштирок этишди.

Ўқув семинарида ёш кадрларга жамоанинг шаклланишида мулоқотнинг ўрни, вақтидан самарали фойдаланиш технологияси, ностандард, ижодий ҳамда креатив тафаккурни ривожлантириш усуллари ўргатилди.

Шунингдек, семинар давомида “Ёшлар етакчиларида лидерлик хусусиятларини ривожлантириш технологиялари”, “Ёшлар етакчиларида ассертивлик ва ўзига ишонч ҳиссини ва эмоционал интеллект ва жамоавийлик муҳитини шакллантириш” мавзуларида маърузалар тингланди.

Маърузаларда ёш лидерларга самарали музокара олиб бориш ва ишонтириш қобилиятларининг намоён бўлиши, етакчилар фаолияти самарадорлигини баҳолаш, кузатилаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида сабоқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|