November 7, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллий адсорбент Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг синовларидан муваффақиятли ўтди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимда импорт ҳажмини қисқартириш мақсадида ҳудудий корхонлар ҳамда илмий-тадқиқот институтлари билан кооперация алоқалари йўлга қўйилиб, маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш борасида салмоқли натижаларга эришиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Инновация вазирлиги ва Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти(ЎзКФИТИ) Бухоро нефть қайта ишлаш заводи билан биргаликда маҳаллий хомашё асосидаги “Ўз-AД-1” адсорбенти ишлаб чиқилди ва заводдаги Асосий ишлаб чиқариш цехининг “21-D-06” саноат адсорберига юкланган эди.

“Ўз-AД-1” хлор адсорбенти илмий ишланмасининг самарадорлиги ишлаб чиқариш жараёнлари давомида мониторинг қилинди ва унинг ишидан самара олинди.

2020 йил 21 октабридан жорий йилнинг 22 октябригача водород сақловчи газ(ВСГ)ни хлорид(HCL)лардан тозалаш самарадорлигини мониторинг қилиш ишлари амалга оширилди.

ВСГнинг мониторинг таҳлиллари натижаларига кўра, адсорбердан чиқиш жойида ВСГ таркибида хлоридлар(HCL) мавжуд эмас эди. 9 ойлик кафолат муддати тугаганлигига қарамасдан, “Ўз-AД-1” адсорбентидан 1 йил давомида санаот қурилмасида фойдаланилганлиги адсорбент хизмат муддатининг ижобий натижаларидан далолат беради.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган “Ўз-AД-1” адсорбентининг саноат-тажриба партиясидан заводдаги Асосий ишлаб чиқариш цехининг қурилмасида водород сақловчи газ(ВСГ)ни хлорид(HCL)лардан тозалаш жараёнида фойдаланиш орқали 100 млн сўмдан ортиқ иқтисодий самарага эришилди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|