“Ўзбекнефтгаз”: “Андақли” конида қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ қазиб олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Андақли” конининг 13-сонли қудуғида олиб борилган капитал таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди. Капитал таъмирлаш ишлари бошқарма мутахассислари томонидан амалга оширилиб, ишга туширилди.

Ушбу қудуқнинг 2070–2066м ва 2064–2053м оралиқлари перфорация қилинди. Тезкор маълумотларга кўра, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: “Андақли” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|