“Ўзбекнефтгаз”: Газлидаги “Саватли” конида кунлик 110 минг куб метр табиий газ қазиб олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғига асосан, Газли ҳудудида табиий газ қазиб чиқариладиган янги конлар ва қудуқларда бурғилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Газли нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Саватли” газ конденсат конидаги 11-сонли қудуқда бурғилаш ишлари бошланган эди.

Қудуқда бурғилаш ишлари якунланиб, 2032–2020 метр интерваллар оралиғи перфорация қилинди ва ўзлаштириш ишлари амалга оширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 110 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Саватли” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2019 йил январь ойида ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|