“Ўзбекнефтгаз”: Ўзбекистон ва Афғонистон чегара олди савдо зонасида самарали ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси билан ўзаро савдо ҳажмларини ошириш мақсадида савдони янада эркинлаштириш, икки давлат тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда кенг иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича Сурхондарё вилоятининг чегараолди ҳудудида Афғонистон ишбилармонлари самарали фойдаланишлари учун турил инфратузилмалар ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисда”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Ўзбекистон ва Афғонистон республикалари ченгара олди савдо зонасига саноат маҳсулотларини етказиб берувчи марказлашган савдо уйи ташкил этди.

Бу ерда “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи корхоналарда ишлаб чиқариладиган барча турдаги маҳсулотлар, жумладан полиэтилен, полипропилен, олтингугурт, углеводород ва нефть маҳсулотлари билан бирга халқ хўжалиги истеъмоли учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг намуналари, расталарга кўргазма сифатида жойлаштирилган.

Мазкур маҳсулотлар учун талаб этиладиган барча техник ҳужжатлар, жумладан, уларнинг келиб чиқиш сертификатлари ва техник паспортлари билан тўлиқ таъминланган. Шу билан бирга, соҳа ва соҳага тегишли фойдали маълумотлар ҳақидаги рекламалар инглиз, афғон (дари, пушту, форс) ҳамда рус тилларида ҳам тайёрланган. Жумладан, турли мавзулардаги роликлар, корхона ва маҳсулотлар ҳақидаги баннерлар, журналлар, буклетлар, флайерлар ва визиткалар билан тўлиқ таъминланган.

Ваколатхонада афғонистонлик ишбилармон тадбиркорлар учун барча шарт-шароит ва қўлайликлар яратилган бўлиб, улар билан шу ернинг ўзида шаффофлик шароитида шартномаларини тузиш имкониятлари яратилган.

Ваколатхона малакали мутахассислар билан таъминланган бўлиб, кун давомида 12 соат, дам олиш кунларисиз ишлаш режими жорий этилган. Ваколатхонанинг фаолияти “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Тижорат департаменти ҳамда тегишли департаментлар томонидан доимий назоратда бўлади ва унинг фаолияти самарали ишлаши учун такомиллаштирилиб борилади. Масалан, жорий йилнинг иккинчи ярим йилида ишга туширилиши кутилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводида ишга туширилиб маҳсулот ишлаб чиқарилиши бошланганда, савдо уйининг расталари янги турдаги маҳсулотлар билан тўлдирилади.

Шу билан бирга, ваколатхона хизматларидан бошқа қўшни давлатлар, жумладан, Тожикистон ва Туркманистон Республикаларининг ишбилармон тадбиркорлари ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|