“Ўзбекнефтгаз”: Конлардаги сиқув компрессор станциялар ва агрегатлар куз-қиш мавсумга шай ҳолатга келтирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалар ҳамда қайта ишлаш заводларининг 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу белгилаб олинган тадбирлар доирасида Муборак нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилган:

• “Сомонтепа” Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг 3 та тармоғида,

• “Алан” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг 3 та тармоғида,

• “Помуқ” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг 2 та тармоғида,

• “Кокдумалоқ” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг 4 та тармоғида,

• “Жанубий Кемачи” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг 2 та тармоғида,

• “Зеварда” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг 2 та тармоғида профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.


Шунингдек, “Зеварда” сиқув компрессор станциясидаги 4та, “Алан” сиқув компрессор станциясидаги 2та, “Помуқ” сиқув компрессор станциясидаги 4та, “Ўртабулоқ” сиқув компрессор станциясидаги 3та, “Самантепа” сиқув компрессор станциясидаги 2та, “Денгизкўл” сиқув компрессор станциясидаги 4та, “Кокдумалоқ” сиқув компрессор станциясидаги 7 та агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Айни пайтда бошқарма ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмаларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|