“Ўзбекнефтгаз” АЖ пандемия даврида қанча зарар кўрди?

Шамсиддин Нодирбек, "Yoshlar" телеканали катта муҳаррири:

Савол: – Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилот пандемия даврида қанча зарар кўрди, экспорт соҳасида ҳам, ўрнини қоплаш учун нима ишлар қилинди?

Пандемияда кўпгина ташкилотларда онлайн масофадан бошқариш борасида тажриба орттирди. Онлайн бошқариш тизими зарар бўлдими ёки иқтисод қилиндими?

Меҳриддин Абдуллаев, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси:

Жавоб: – Авваламбор, пандемия даврида Президентимиз томонидан 4 февраль куни нефть ва газ соҳасини соғломлаштириш бўйича қарор қабул қилинди. Қарорга асосан, кўп имкониятлар берилди, яъни “Ўзбекнефтгаз” олдидаги 1,7 млрд доллар қарз бевосита Устав фондига йўналтирилди.

Пандемия бизни мустақил қарор қабул қилишга ўргатди. Бош вазир бошчилигидаги коронавирусга қарши кураш комиссияси ишчи гуруҳи ёрдамида жамиятда 40 дан ортиқ ечилмаган муаммолар тезкор ечишга ўтилди. Тендерларнинг шаффофлигини таъминлаш бўйича жамият раҳбарига юкланди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ пандемия даврида зарар кўрмади. Жамиятда иш режимли ташкил этилди. 4 трлнлик лойиҳалар бор эди, ушбу лойиҳалар 3 трлнга Ҳисоб палатаси ёрдамида оптимизация қилинди ва жамиятнинг молиявий ҳолатига ёрдам берди.

Қолаверса, 9 ойлик якун бўйича 3 трлнга яқин фойда билан якунланди. Пандемия даврида тизим бир соат ҳам тўхтагани йўқ. Фақатгина Устюртдаги иккита конда коронавирус касаллиги бироз таъсир қилди, бошқа жойларга таъсир қилгани йўқ.

Онлайн тизим деганда, Устюртдан кейин ҳам 250 км узоқликда, борса келмас жойлар бор, улар билан онлайн иш олиб борилди. Пандемияда масофадан ишлашни ўргандик. Жамиятда Департамент бошлиғи, кондаги оператор ёнида ўтиргандек тизим яратилди. Оғир меҳнат қилаётган, ҳаётини хавф остига қўйиб меҳнат қилаётган ишчиларнинг ойлик маоши 30 фоизгача оширилди.

Пандемия бизга тезкор қабул қилишни ўргатди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|