“Ўзбекнефтгаз”: “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасида кўрсаткичларни янада яхшилаш мақсадида техник ишлар амалга оширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасидаги конлардан қазиб олинаётган табиий газ бошқармага қарашли “Шарқий Бердақ” ва “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмаларида қайта ишланади.

Яъни, бу қурилмалар орқали табиий газ суюқ углеводородлар, қатлам сувлари ва механик аралашмалардан тозаланиб “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурларига, шунингдек, Устюрт газ кимё мажмуасига хомашё гази сифатида етказиб берилади.

“Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг 1-технологик тармоғида режим кўрсаткичларини янада яхшилаш, турбодетандер агрегатининг ишлаш муддатларини узайтириш мақсадида техник чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, ушбу агрегатнинг компрессоридаги газ кириш қувурига фильтр ўрнатилди. Қўшимча фильтр ўрнатиш билан турбодетандер агрегатларининг фавқулодда тўхтаб қолиши ва бунинг натижасида йўқотилиши мумкин бўлган газ конденсатининг камайишининг олди олинди.

Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмаси Қорақолпоғистон Республикаси Муйноқ тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг 1-технологик тармоғи 2002 йилда ишга туширилган. 2005–2018 йилларда қурилмани кенгайтириш лойиҳаси бўйича 2, 3 ва 4-технологик тармоқлари ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|