“Ўзбекнефтгаз”: Устюртда кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган янги қудуқ ўзлаштирилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” газ конденсат конидаги 101-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2630–2550 метр оралиғига фильтр туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Бурғилаш ишлари "Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари" МЧЖ томонидан олиб борилди ва ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Шимолий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|