“Ўзбекнефтгаз”: Устюртда яна бир янги бурғиланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати олина бошланди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари таъмирланиб, қайта ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” газ конденсат конидаги 53НН-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

Бурғилашдан сўнг қудуқнинг 2894–2974 метр оралиғига фильтр туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 150 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|