“Ўзбекнефтгаз”: Устюртдаги қудуқда янги газ қатлами очилди ва саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Республика аҳолиси ва иқтисодиёти тармоқларининг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабини қондириш мақсадида Устюрт регионидаги 59-сонли қудуқда 2750 метр лойиҳа чуқурлигига бурғилаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу қудуқдан оператив тарзда олинган маълумотларни яқин атрофдаги бошқа қудуқларнинг геологик-геофизик маълумотлари билан комплекс қайта ишлаш натижасида ушбу конда шу вақтга қадар қазиб чиқаришга жалб қилинмаган янги қатламлар мавжудлиги аниқланди.

Янги аниқланган қатламларнинг нефтгазлилик истиқболларини баҳолаш мақсадида 59-сонли қудуқ 110 метрга чуқурлаштирилиб 2860 метргача бурғиланди.

Бурғилаш ишлари самарали тугаллалганидан сӯнг “Шимолий Бердақ” кони бўйича барча маълумотларни комплекс қайта таҳлил қилиш натижасида 59-сонли қудуқни 2770–2860 метр оралиғига фильтр туширилди ва истиқболли қатламларни маҳсулдорликка синаш ишлари амалга оширилди.

Натижада кунлик 150 минг куб метр табиий газ ҳамда бир тонна газ конденсати олишга эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устки қисмини жиҳозлаш ҳамда уни газ коллекторига қўшиш ишлари амалга оширилмоқда.

“Шимолий Бердақ” кони ва 59-сонли қудуғида бажарилаётган тадқиқотлар натижаларини тезкор таҳлил қилиш асосида конда келгусида амалга оширилиши зарур бўлган янги тадбирлар режаси ишлаб чиқиш мӯжалланган.

Маълумот учун: “Шаркий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|