“Ўзбекнефтгаз”: “Шарқий Бердақ” конида кунига 110 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” газ конденсат конидаги 61 НН-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2778–2775, 2768–2760, 2700–2703 метр оралиқлари перфорация қилинди.

Конларни ишлатиш департаментининг тезкор маълумотларига кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 110 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|