“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқда табиий газ ва газ конденсати қазиб олина бошланди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” газ конденсат конидаги 82-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди. Ушбу қудуқ Мўйноқдаги “Учсой” табиий кўли қирғоғида жойлашган.

Ушбу қудуқнинг 2270–2259 ва 2255–2248 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари амалга оширилди. Қудуқни ўзлаштириш натижасида кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилган бурғилаш ишлари тугатилиб, ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йилда ўз кучи билан бурғилаб ишга тушириши кўзда тутилган 20 та қудуқдан бири ҳисобланади.

Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2002 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|