“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқда 173 минг куб метр табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” газ конденсат конидаги 81-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди.

Мўйноқдаги “Учсой” табиий кўли қирғоғида жойлашган ушбу қудуқнинг 2948–2941 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари амалга оширилди.

Қудуқни ўзлаштириш натижасида кунлик 173 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2002 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|