“Шахмат кунлари” мусобоқасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари ҳам ғолиблар қаторидан жой олишди

Бош саҳифа Русский

Тошкентдаги Халқаро шахмат академиясида вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилот ходимлари ўртасида “Шахмат кунлари” мусобақаси ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 14-январда қабул қилинган “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилот ходимлари орасида шахмат спортини кенг тарғиб қилиш ва уни оммавий спорт турига айлантириш мақсадида ташкил этилди.

Ушбу мусобақада иштирок этган жами 156 нафар (шундан 30 нафари хотин-қизлар) эркаклар ва аёллар алоҳида гуруҳларга бўлинган ҳолда ғолиблик учун дона суришди. Жамоалар сони эса қарийб 80тани ташкил этди.

Мусобақа ФИДЕ қоидалари асосида уюштирилди. Яъни, мусобақа тезкор (рапид) шахмат йўналишида ташкил этилиб, унда иштирокчиларга ҳар бир партия учун 10 дақиқа, ҳар бир юриш учун эса 5 сониядан вақт тақдим этилди. Мусобақа швейцарча тартибда ва 7 турда ўтказилиши ўз навбатида мусобақанинг шаффоф ва адолатли ўтишига хизмат қилди. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, бу тартибда ўтказилган мусобақада илк ўйинда кучлироқ рақибга дуч келиб қолган ёки арзимас хато туфайли ўйинни бой берган иштирокчи кейинчалик вазиятни ўнглаш имконига эга бўлади.

Вазирлик мутахассислари мусобақа ҳаваскорлар ўртасида ўтказилган бўлсада, иштирокчилар қайд этган натижалар ва уларнинг даражаси спорт устаси ёки спорт усталигига номзодларникидан паст эмаслигини эътироф этишди.

Қизғин тарзда ўтказилган мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, аёллар ўртасида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тасарруфидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ходими Лайло Ҳасанова учинчи ўринни қўлга киритди(5 очко). Иккинчи ўринга Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг ходими Татяна Aлиева (6 очко)лойиқ деб топилган бўлса. 7 очкони қўлга киритган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимаси Мафтуна Маматқулова биринчи ўрин соҳибаси бўлди.

Эркаклар баҳсида “Ўзатом” Агентлиги ходими Aлишер Санетуллаев – биринчи (7 очко), Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходими Иззатилла Султонов – иккинчи (6,5 очко), Олмалиқ кон металлургия камбинати ходими Aндрей Тюменсев (6 очко) – учинчи ўринни эгаллашди.

Эркаклар ўртасидаги қизғин ўтган беллашувларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ шарафини ҳимоя қилган “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖнинг Меҳнатни ташкил этиш ва меъёрлаштириш бўлими бош мутахассиси Алишер Ражабов ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақа якунида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Aвазжон Каримов бошчилигида ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди. Мусобақада фаол қатнашган иштирокчилар ҳам ташкилотчилар томонидан рағбатлантирувчи мукофотларга сазовор бўлишди.

Маълумот учун: 2021 йилнинг 6 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизим ишчилари ўртасида ташкил этилган шахмат турнирида Лайло Ҳасанова фахрли I ўринни эгаллаган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|