“Ўзбекнефтгаз”: Устюртдаги қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати олинди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари таъмирланиб, қайта ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси “Шагирлик” конидаги 3-сонли қудуқда олиб борилган капитал таъмирлаш ишлари ҳам ўз натижасини берди.

Қудуқ фаолиятини қайта тиклаш бўйича бир қатор тадбирлар амалга ошириш жараёнида 2175–2150 метр чуқурликда аниқланган маҳсулдор қатламларнинг нефтгазлилик истиқболларини синаш ишлари бажарилди.

Натижада, қудуқдан кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб олишга эришилди.

Ҳозирда қудуқда геологик-тадқиқот ишлари ҳамда уни ишлаб чиқаришга қўшиш борасидаги ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот учун: “Шагирлик” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2001 йилда очилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|