“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан Транспорт ва махсус техника департаменти бошлиғи лавозимига Шодиев Фарҳод Валиевич тайинланди.

Фарҳод Шодиев шу кунга қадар Траснпорт ва махсус техника департаменти Автотранспорт ва махсус техникаларга буюртмаларни шакллантириш ва қайта ишлаш бўлими бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, “Тошкент трактор заводи” акциядорлик жамияти муҳандис-технологи, участка бошлиғи ва “Нефтгазинвест” масъулияти чекланган жамияти транспорт бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|