“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқдаги ишламай турган газ қудуғи капитал таъмирланиб, ишга қўшилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, ишламаётган қудуқлар мажмуасида турган “Учсой” 1-сонли қудуқ ҳам “Нефть ва газ қудуқларини синаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қайта ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 1818–1821 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилди. Қудуқни ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2002 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|