“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқдаги “Шимолий Бердақ” конида янги қудуқдан саноат миқёсидаги газ ва газ конденсати олинди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” газ конденсат конидаги 64-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, қудуқнинг 1555–1562 метр оралиқлари перфорация қилинди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 210 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шимолий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|