“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқдаги “Учсой” кўли қирғоғида бурғиланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олина бошланди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари таъмирланиб, қайта ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” газ конденсат конидаги 85-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам ўз натижасини берди. Ушбу қудуқ Мўйноқдаги “Учсой” табиий кўли қирғоғида жойлашган.

Ушбу қудуқнинг 1909–1913м, 1935–1937м, 1947–1950м, 1973–1987м. интерваллар оралиғида перфорация ишлари амалга оширилди. Қудуқни ўзлаштириш натижасида кунлик 110 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2002 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|