“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда 53 йил муқаддам ишга туширилган кондан табиий газ ва газ конденсати қазиб олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Муборак” газ конденсат конида янги қудуқ очилди.

Олиб борилган геология-қидирув ишлари натижасида табиий газ захиралари мавжудлиги аниқланди. Шундан сўнг, кондаги 57 ОЭ-сонли қудуқда бурғилаш ишлари амалга оширилди.

Қудуқнинг 2089–2092 метр оралиғига фильтр туширилди ва ўзлаштириш ишлари тугатилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик ўртача 70 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда мутахассислар томонидан қудуқ устини жиҳозлаш ҳамда уни газ коллекторига улаш ишлари амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш керакки, 2020 йилда амалга оширилган самарали ишлар 2021 йилнинг дастлабки кунларидан ўз натижасини бериб, табиий газ қазиб олиш қудуқлари очилмоқда.

Маълумот учун: “Шимолий Муборак” газ конденсат кони Қашқадарё вилояти, Муборак туманида жойлашган бўлиб, 1968 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|