“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода кунлик 112 минг куб метр табиий газ ва 1,6 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, “Углеводород хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш дастури” доирасида “Шортак” конида излов-қидирув бурғилаш ишлари ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг апрель ойида юра қатламининг нефть ва газ истиқболлигини ўрганиш мақсадида, “Шортак” конининг 2-сонли қидирув қудуғида бурғилаш ишлари бошланган эди. Қудуқда 2800 метр чуқурликкача бурғилаш ишлари олиб борилди ва юра қатламларининг тўлиқ нефть-газга маҳсулдорлиги синаш ишлари бошланди.

Қудуқнинг терриген юра қатлами 2518–2514 метр, 2496–2492 метр (XVIII) оралиқларида синаш ишлари натижасида саноат миқёсидаги табиий газ оқими олишга эришилди.

Ҳозирда ушбу олинган табиий газнинг кунлик дебити 112 минг куб метр табиий газ ва 1,6 тонна газ конденсатини ташкил қилмоқда. Қудуқда қатлам хусусиятларини аниқлаш мақсадида газ конденсат тадқиқот ишлари ўтказилди ва у синов-ишлатишга топширилади.

Маълумот учун: “Шортак” кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2017 йилда очилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|