“Ўзбекнефтгаз”: Юксак эътирофга сазоворлар орасида нефть ва газ соҳаси ходими ҳам эътироф этилди

Бухоро нефть ва газ саноати коллежи ўқитувчиси “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармон билан муеофотланганлар рўйхатида Бухоро нефть ва газ саноати коллежининг махсус фан ўқитувчиси Умаров Алихан Аҳмадович ҳам бор.

Алихан Умаров мамлакатимизда ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги катта хизматлари, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

Алихан Умаров бундан кейин ҳам нефть ва газ соҳасида ёшларга замонавий илм-фан ва касб-ҳунар асосларини ўргатишда кўп йиллар хизмат қилишига ишонамиз.

Улар эришган ютуқ “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти учун фахр ҳисобланади. Фурсатдан фойдаланиб, сизни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, сиҳат-саломатлик, бахт-омад, хонадонларингизга хотиржамлик, файзу барака тилаймиз!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|