“Ўзбекнефтгаз”: Мамлакатимиз нефть ва газ соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшаётган аёл Президент томонидан мукофотланди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармони асосида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёллар мукофотланди.

Юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган аёллар орасида Шўртан нефть ва газни қайта ишлаш бошқармаси, Газни олтингугурт бирикмаси ва углерод оксидидан тозалаш цехи кузатувчиси Замира Жуманова ҳам бор.

Замира Жуманова давлатимиз раҳбарининг Фармони кўра “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. У Шўртан нефть ва газни қайта ишлаш бошқармасида 26 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Самарали меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик, садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган етук ходимлардан бири ҳисобланади.

Бошқарма мамлакатимиздаги йирик нефть ва газ саноати корхоналаридан бири сифатида йилига 8,448 млрд куб метр табиий газ, 171,5 минг тонна конденсат, 2,0 минг тонна олтингугурт ва 176 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга. Республикамизда ишлаб чиқарилаётган газнинг қарийб учдан бир қисми бошқармага қарашли конлардан қазиб олинмоқда. Бу ишларда Замира Жуманованинг ҳам ўз ҳиссаси бор.

У қазиб олинган газни цеолит ёрдамида қаттиқ аралашмалардан ва регенерация жараёнида қолган чиқиндидан тозалаш, олтингугурт олиш қурилмасига етказиш жараёнини назорат қилади.

З.Жуманова фаолият юритаётган газни олтингугурт бирикмаси ва углерод оксидидан тозалаш цехида 88 нафар муҳандис-техник, ишчи-ходимлар ишлаб келмоқда. У ёш мутахассисларга соҳанинг нозик жиҳатларини мукаммал ўргатишдан чарчамайди. Иш фаолияти давомида 30 дан ортиқ шогирдлар тайёрлаган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Замира Жумановани мамлакатимиз нефть ва газ соҳаси ривожига қўшаётган ҳиссасининг давлатимиз раҳбари томонидан муносиб тақдирланиши муносабати билан табриклайди. Унга келгусидаги ишларида муваффақиятлар, соғлиқ, оиласига тинчлик-тотувлик тилаб, мураккаб технологик қурилмалардан фойдаланиш борасидаги бой тажрибаси билан ёш мутахассисларни тарбиялашда давом этишига умид билдиради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|