“Ўзбекнефтгаз”: Қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида “Шўртак” конида табиий газ қувури ётқизилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, табиий газ қазиб олиш ҳажмини ошириш мақсадида, соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли, ҳозирда мукаммал таъмирлаш ишлари якунланиши кутилаётган “Шўртак” конидаги қудуқлардан қазиб олинадиган табиий газ таркибидан механик аралашмалар ва суюқликни ажратиб олиш мақсадида, кириш тармоғи блокидан “Кулбешкак” Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача, диаметри Ø-168х10 мм, узунлиги 8,6 км бўлган газ коллекторининг монтаж ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар 4,2 км узунликдаги қувур монтаж қилиб бўлинди. Газ қувурининг ишга туширилиши натижасида кунлик қўшимча 100–200 минг куб метр табиий газ қазиб чиқаришга эришилади.

Қурилиш-монтаж ишлари “Юггазстрой” АЖ томонидан олиб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда “Шўртак” конидаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ “Кулбешкак” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида тозаланиб, Сиқув компрессор станцияси орқали “Учқир” газни қайта ишлаш заводига узатилади.

Маълумот учун: “Шўртак” кони Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|