“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда кунлик 80 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди (Видео)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртан” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” газконденсат конидаги 332-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, 3054-2760 метр оралиғига фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

“Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилган бурғулаш ишлари тугатилиб, ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йилда ўз кучи билан бурғулаб ишга тушириши кўзда тутилган 20 та қудуқдан бири ҳисобланади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|