“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги ишламай турган газ қудуғи капитал таъмирланиб, ишга қўшилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, ишламаётган қудуқлар мажмуасида турган 313-сонли қудуқ ҳам Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари томонидан олиб борилган мукаммал таъмирлаш ишларидан сўнг, қайта ишга туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 45 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Шўртан" газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|