“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги Марказий кимё лабораториясида таҳлил натижаларини автоматлаштириш тизими жорий этилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “ASU-Engineering” МЧЖ ҳамкорлигида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Марказий кимё лабораториясида таҳлил натижаларини автоматлаштириш тизимини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу тизимни жорий этиш натижасида бошқармага қарашли ишлаб чиқариш қурилмаларидан олинган кимёвий таҳлил натижаларини автоматик аниқлаш, олинган натижаларни электрон шаклда инсон омилисиз Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати ва бошқарма раҳбариятига автоматик узатиш имконияти яратилади. Шунингдек, операторни лаборатория маълумотларини таҳлил қилиб, маҳсулот сифатини яхшилаш учун зарур чораларни кўришга ундайди.

Марказий кимё лабораторияси томонидан олинган таҳлил натижаларини автоматлаштириш тизимини жорий этиш орқали бошқармада ишлатилаётган хомашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар сифатини тезкор назорат қилиш, технологик режимни кузатиб бориш орқали иш самарадорлиги ва сифатини оширишга эришилади.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларини доимий назорат қилиб бориш мақсадида Марказий кимё лабораториясига “Хроматограф Agilent 6890” ва “Хроматэк-Кристалл 5000” маркали ўлчов воситалари ўрнатилди. Ушбу ўлчов асбоблари олинган таҳлил натижаларини (кунлик, ойлик ва чораклик) электрон шаклда архив сақлаш имкониятини беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|