“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасидаги режа асосидаги жорий таъмирлаш ишлари якунланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан газ кимё мажмуасида олиб борилган жорий таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етиб, технологик қурилма ва ускуналарни босқичма-босқич ишга тушириш ишлари амалга оширилди ва одатий иш режимида ишлай бошлади.

Шунингдек, асосий технологик қурилмаларидан бири бўлган газ турбинали компрессорнинг “Д” босқич капитал таъмирлаш ишлари Шўртан газ ким мажмуаси ҳамда “Siemens” компаниясининг малакали мутахассислари томонидан мажмуанинг ўзида амалга оширилди ва ишга туширилди.

Аввал таъкидлаганимиздек, режали жорий таъмирлаш ишлари ишлаб чиқариш жараёнларида келгусида вужудга келиши мумкин бўлган кутилмаган узилишларнинг олдини олиш ҳамда технологик қурилма ва ускуналарнинг узоқ муддат сифатли ва самарали ишлашини таъминлаш учун хизмат қилади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|