“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан Бош иншоотидаги газни қайта ишлаш қувватлари тикланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Гиссарнефтьгаз”, “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” ҳамда “Epsilon DCC” қўшма корхоналари томонидан қазиб олинаётган табиий газ Шўртан Бош иншоотидаги газни қайта ишлаш қувватларида қайта ишланиб, “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларига узатилади.

Сўнгги йилларда бошқармада табиий газ, суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда қайта ишланаётган табиий газ сифат даражасини доимий яхшилаб бориш йўналишларида охирги йилларда кўплаб қурилмаларда модернизация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2020 йилда Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 1-, 2-, 5- навбатлари модернизация лойиҳаси ишга туширилган бўлса, бугунги кунда Цеолит ва Амин ёрдамида газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларини модернизация лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида асосий технологик аппаратлар, автоматик бошқарув тизими назорат-ўлчов асбоблари, қувур арматуралари каби моддий-техник ресурсларни етказиб бериш ишлари якуний босқичга етказилди.

Бундан ташқари, қайта ишлаш сифатини яхшилаш, “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларига узатилаётган газ намлигини қуритиш мақсадида, Цеолит ёрдамида регенерация газини қуритиш қурилмасининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш учун қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда “Ўзбек кимёмаш заводи” АЖ томонидан ишлаб чиқарилиб, етказиб берилган адсорбер аппаратини ўрнатиш учун темир-бетон фундамент қуйиш ишлари бажарилди. Қурилиш-монтаж ишлари учун зарур бўлган қувур арматуралари “UZPROMARM” МЧЖ томонидан етказиб берилган бўлса, турли ўлчамдаги қувур ва ёрдамчи қувурлар бошқарма ички имкониятидан келиб чиқиб таъминланмоқда.

Ушбу қўшимча адсорберни монтаж қилиш ва ишга тушириш билан Шўртан-Келиф йўналишида узатилаётган табиий газ сифат кўрсаткичлари янада яхшиланишига эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|