“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” бош иншоотидаги қурилмани модернизация қилиш орқали йилига 20,0 млрд куб метр табиий газни сифатли тозалашга эришилади

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 28 декабрда қабулқилинган “Ўзбекистон Республикасининг 2021 – 2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Шўртан бош иншоотларида газни цеолит билан тозалаш қурилмасини модернизация қилиш” бўйича қиймати 15,25 млн долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида мавжуд Цеолит билан тозалаш қурилмасининг ускуналарини модернизация қилиш орқали йилига 20,0 млрд куб метр табиий газни суюқлик ва водород сулфидидан тозалаш ва унинг сифатини оширишга қаратилган.
Лойиҳани амалга ошириш учун Германиянинг “Borsig ValveTech GmbH”, Чехиянинг “Global Industrial Solutions”, Хитойнинг “НUA YING VALVE CO. LTD” ва бошқа хорижий заводларида ишлаб чиқарилаётган ускуналарни импорт асосида харид қилиш кўзда тутилган.

Айни пайтда ускуналарни тайёрлаш ва олиб келиш ишлари бошланган. Ҳозирда юқори ҳароратга чидамли шарсимон бошқарув клапанлари, қўшма иссиқлик алмашинувчи ускуна, печнинг ички қисмлари, тозаланмаган газ сепаратори, конденсаторли электр ускунаси, автоматлашган тизим бошқаруви ускунаси, ўлчов ва автоматика мосламалари ва бошқарув клапанлари каби ускуналар етиб келган.

Шу билан бирга қувур ва қувур маҳсулотларини етказиб келишга маҳаллий корхоналар билан шартнома расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Етказиб келинган барча маҳаллий ускуна ва жиҳозлар монтажи якунланган. Ҳозирда Чехиядан келтирилган юқори ҳароратга чидамли шарсимон бошқарув клапанларининг монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Бош пудратчи – “Муборакнефтгазмонтаж” МЧЖ томонидан қурилиш ишларининг 55,0 фоизи бажарилган. Қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг ноябрь ойида якунлаш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|