“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан бош иншоотларида газни амин билан тозалаш қурилмаси модернизация қилинади (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ–4937-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ана шундай йирик лойиҳалардан бири сифатида “Шўртан бош иншоотларида газни амин билан тозалаш қурилмасини модернизация қилиш” бўйича қиймати 10,1 млн долларлик инвестиция лойиҳасини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Лойиҳа регенерация газлари ва газ сифатини тозалашда самарадорликни ошириш мақсадида, мавжуд амин билан тозалаш қурилмасининг ускуналарини модернизация қилиш орқали йилига 3,0 млрд куб метр табиий газни тозалаш ва унинг сифатини оширишга қаратилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун Хитойнинг “EBARA Great Pumps Co., Ltd”, Англиянинг “Invеntог Sistems PS Ltd”, Чехиянинг “Global Industrial Solutions”, Россиянинг “ГМС Нефтемаш” каби заводларида ишлаб чиқарилаётган ускуналар олиб келинмоқда.

Ускуналар бўйича тайёрлаш ва етказиб келиш ишлари бошланган бўлиб, ҳозирда фильтр-чанг ушлагич ускуналари, автоматлашган тизим бошқаруви мосламалари, абсорбер ускунаси, қўшма иссиқлик алмашинувчи ускуналар, нордон газ сепаратори, сувли совутиш ускунаси, десорбер ускунаси, буғлантириш ускуналари, ёнғинга қарши ускуналар ва бошқалар олиб келинган.

Бугунги кунда Бош пудратчи –“Муборакнефтгазмонтаж” МЧЖ томонидан қурилиш ишларининг 31,5 фоизи бажарилди. Қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг декабрь ойида якунлаш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|