“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” конида кунлик 140 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна газ конденсати олиш имкониятига эга 2 та янги қудуқ ўзлаштирилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” газ конденсат конидаги 336-сонли ва 382-сонли қудуқларда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2750–2960 ва 2900–3060 метр оралиқларга фильтр туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқларни ўзлаштириш ишларидан сўнг, ҳар биридан кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди. Ҳозирда ушбу қудуқлар устини жиҳозлаш ва уларни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Шўртан” газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|