“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” конида кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” газ конденсат конидаги 383-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2953–3140 метр оралиғига фильтр туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилган бурғилаш ишлари тугатилиб, ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йилда ўз кучи билан бурғилаб ишга тушириши кўзда тутилган қудуқдан бири ҳисобланади.

Маълумот учун: “Шўртан” газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|