“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида “Uzbekistan GTL” заводини ташқи электр таъминоти билан таъминлаш ишлари тугалланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, Шўртан газ кимё мажмуасида барпо этилаётган “Шўртан газ кимё мажмуасидан тозаланган метан газидан синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш” инвестицион лойиҳаси доирасида Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL” заводини ташқи электр таъминоти билан таъминлаш учун “GTL 220/35/10 кВ” подстанциясининг қурилиш ва монтаж ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда.

Ушбу подстанция Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL” – синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчи заводнинг барқарор ишлашини таъминлайди. Лойиҳа “Sredazenergosetproyekt” акциядорлик жамияти лойиҳа институти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган эди.

Шўртан газ кимё мажмуасининг мутахассислари ва ишчи-ходимлари томонидан ташқи электр таъминоти учун ҳар бири 125 МВт қувватга эга иккита трансформаторли “GTL 220/35/10 кВ” подстанциясининг бошқарув биносида қурилиш ишлари деярли, 95 фоизга бажарилди.

Подстанциядан “Uzbekistan GTL” заводигача бўлган масофада икки тармоқли 220 кВ кенгликдаги 35 кВли ҳаво тармоқлари тўлиқ қуриб битказилди. Шунингдек, ҳудудий ёритиш тизимлари, ёрдамчи объектлар, ёнғинга қарши сув насос станцияси ва резервуарлари ҳамда ёпиқ тақсимлаш қурилмаси биноларининг қурилиш ва монтаж ишлари тугатилди.

Подстанция учун электр қурилмалари ва жиҳозлари “Hyundai Engineering and Construction Co.Ltd” компанияси ҳамда махаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тўлиқ етказиб берилди.

Ҳозирги кунда “GTL 220/35/10 кВ” подстанциясидаги ўрнатилган электр қурилмаларнинг иккиламчи занжир схемасидаги кабелларни ётқизиш ва улаш ишлари олиб борилмоқда.

“Uzbekistan GTL” – табиий газдан синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарадиган йирик заводлардан бири бўлади. Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати жаҳон стандартларига жавоб берадиган 1,5 миллион тоннадан ортиқ юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғини ташкил этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|