“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида Газпромбанкнинг молиявий кўмаги ёрдамида инвестицион лойиҳа амалга оширилади (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг Россия Федерациясига қилган ташрифи доирасида, йирик молиявий ҳамкор “Газпромбанк” АЖ раҳбарияти билан музокаралар олиб борганини маълум қилган эдик.

Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватлари инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 2019 йилда имзоланган ва ҳозирги кунда ўзлаштирилиши тўхтаб қолган 300.0 млн доллар кредит линиясининг ўзлаштирилмай қолган 152.0 млн доллар миқдоридаги кредит маблағларини шу йилнинг охиригача ўзлаштиришга келишиб олинди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 июндаги ПҚ–2551, 2017 йил 11 майдаги ПҚ–2965 ва 2020 йил 9 январдаги ПҚ–4563-сон Қарорлари асосида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида “GTL” заводидан олинадиган йилига 430 минг тонна синтетик нафтани қайта ишлаш орқали полиэтилен ишлаб чиқариш ҳажмини йилига қўшимча 280 минг т (434,26 млн доллар миқдорида), полипропилен ҳажмини йилига қўшимча 100 минг т (170,21 млн доллар миқдорида), пиролиз дистилляти ва мой ҳажмларини йилига қўшимча 50 минг (7,88 млн доллар миқдорида) ошириш (жами 612,35 млн доллар миқдорида).

Лойиҳанинг умумий қиймати 1784.0 млн долларни ташкил этади ва қўшимча 800 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|